Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро товар айирбошлашни 3 млрд долларга етказмоқчи

O‘zbekiston

Ўзбекистон ва Афғонистон яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 3 млрд долларга етказиш имкониятига эга. Жорий йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етиши мумкин.

Ўзбекистон ва Афғонистон яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 3 млрд долларга етказиш имкониятига эга, деб хабар қилди ҳукумат матбуот хизмати.

Бу рақам 17 август, шанба куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Афғонистон ҳукумати вакилларининг учрашувида маълум қилинди.

Жорий йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етиши мумкин.

ТОЛОНеwс порталининг хабар беришича, Арипов учрашувда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Тошкентнинг Кобул билан дипломатик муносабатларни кенгайтириш истаги борлигини маълум қилди.

Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги савдони рағбатлантиришга қаратилган бешта келишувни имзолагани хабар қилинган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 461,4 млн долларга етган ва йиллик ўсиш 24% ни ташкил этган. Шу вақт ичида мамлакатимиздан 448,1 млн долларлик маҳсулот етказиб берилган бўлса, қўшни давлатдан 13,1 млн долларлик маҳсулот етказиб берилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.