Париж-2024 Олимпиада ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлик ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Агентлик раҳбари Мансурбек Оллоёров ва унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева чемпионни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга расмий гувоҳномани тантанали равишда топширган.
Шаҳноза Мирзиёева Диёранинг Олимпиададаги ғалабаси илғор ўзгаришлар катализатори бўлиб, Ўзбекистон тенг имкониятлар ва чексиз имкониятлар мамлакати эканини бутун дунёга намойиш этганини таъкидлади.
Дзюдочи ўз навбатида ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини билдирди.