31 нафар бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

O‘zbekiston

ИИВ вакиллари Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолган 31 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди.

25 август куни Ички ишлар вазирлиги вакиллари Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолган 31 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

13 нафар бола Санкт-Петербургдан, 9 нафари Москвадан, 8 нафари Новосибирскдан, бир нафари Қозондан қайтарилган.

Ўзбекистон Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилнинг илтимосига кўра, Россия Федерацияси Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилди, бу болалар ўз ватанига қайтгунга қадар бўлиши учун зарур ёрдам кўрсатилиб, қулай ва муносиб шароитлар яратилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.