Афғонистон АҚШ қароридан норози ва Ўзбекистондан самолётларни қайтаришни сўрамоқда

O‘zbekiston

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Америка расмийларининг 2021 йилда ўғирлаб кетилган самолёт ва вертолётларни Ўзбекистонга топшириш ҳақидаги қароридан норози эканини маълум қилди. Департамент республикага мурожаат қилиб, «оқилона қарор қабул қилиш» ва самолётни Толибонга қайтаришни сўради. Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник «бу ускуна ҳеч қачон афғонларники бўлмаган, АҚШга тегишли бўлган», деб тушунтирганди.

Фото: Ситуативное

Афғонистон Мудофаа вазирлиги АҚШ расмийларининг 2021 йил август ойида Афғонистондан олиб қочилган самолёт ва вертолётларни Ўзбекистонга топшириш ҳақидаги қароридан норозилигини билдирди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий Telegram каналида хабар берилди.

Баёнотда: «Ўзбекистондаги афғон вертолётлари ва самолётлари тақдирига оид ҳар қандай келишув қабул қилиниши мумкин эмас», дейилади.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар афғон халқининг мол-мулкини ҳадя қилишга ёки мусодара қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлайди.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада ҳеч қандай келишувдан тийилиши кутилмоқда. Яхши қўшничилик муносабатларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон оқилона қарор қабул қилиши ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига ҳаво кемаларини топширишга кўмаклашиши керак, дея хулоса қилди вазирлик.

Бир неча кун олдин АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Вашингтоннинг ўғирлаб кетилган самолёт ва вертолётларни Ўзбекистонда қолдириш қарорини эълон қилганди. Унинг тушунтиришича, бу ускуна ҳеч қачон афғон бўлмаган, у АҚШга тегишли бўлган.

Аввалроқ АҚШ Ўзбекистонда ҳам деярли 65 миллион долларга самолётларни таъмирлаши ҳақида ёзгандик.

Mavzuga oid materiallar