АҚШ Мудофаа вазирлиги Sierra Nevada Ўзбекистон учун олтита ПC-12 самолётини таъмирлаш бўйича шартнома олганини маълум қилди. Шартнома қиймати 64,2 млн долларни ташкил этди.
Таъмирлаш ишлари 2027 йил август ойи бошида якунланиши режалаштирилган. Пентагоннинг тушунтиришича, ушбу шартнома хорижий давлатларга, бунда Ўзбекистонга ҳарбий техника сотишни ўз ичига олади.
PC-12 енгил моторли турбовинтли самолёт бўлиб, 2021 йил август ойида афғон ҳарбийлари томонидан ўғирлаб кетилган. Улар Толибон Кобулни эгаллаб олган пайтда қўлга тушмаслик учун Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган. Самолёт бортида 585 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Ўзбекистонга Афғонистондан жами 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та ҳарбий вертолёт, жумладан Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Mi-17 русумли самолётлар етиб келди.
Кейинроқ Афғонистон муваққат ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон ҳукуматига самолётларни қайтариб беришни сўраб мурожаат қилган. Бироқ Ўзбекистон расмийлари буни амалга оширишдан бош тортиб, ўз қарорларини самолёт АҚШ мулки экани билан изоҳлади.
2022 йил сентябрида Politico Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги терроризмга қарши курашда ёрдам эвазига Тожикистон ва Ўзбекистонга 50 тагача ҳарбий самолёт ва вертолёт бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.