Франция авиаташувчиси Air France Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Туризм қўмитаси.
Икки давлат ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини вазирлик раҳбари Умид Шодиев Парижда Air France компаниясининг тижорат масалалари бўйича директори Фредерик Декорс билан муҳокама қилди.
Air France 1933 йил кузидан бери авиаташувлар бозорида фаолият юритиб келмоқда. 2024 йил сентябрь ойи бошида компания авиапарки Boeing ва Airbus томонидан ишлаб чиқарилган 226 та самолётдан иборат.