Ўзбекистонда касбларни халқаро сертификатлаш тизими жорий этилади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда касбларни халқаро сертификатлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ўзбекистонликларни хорижга чиқишда ўз маҳоратини исботлаш заруратидан халос қилади.

Ўзбекистонда касбларни халқаро сертификатлаш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик раҳбари Беҳзод Мусаев ўтган ҳафтада Туркия Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Малака ошириш ташкилоти раҳбари Мустафо Нажми Илхонни қабул қилди.

Туркия томони тўрт кун давомида Тошкент, Фарғона, Андижон ва Намангандаги «Ишга марҳамат» мономаркетлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини ўрганди.

«Туркия ўз тажрибаси асосида Ўзбекистонда малакаларни баҳолаш ва касбларни сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича зарур қадамлар бўйича тақдимот ўтказди», — дейилади хабарда.

Малакани баҳолаш касбий кўникмаларга эга бўлган фуқароларга Ўзбекистондан чиқмасдан Европада тан олинган халқаро сертификатларни олиш имконини беради. Бу тайёр мутахассис сифатида чет элга ишлашга чиқиш имконини беради.

Бугунги кунда Туркияда 270 та касбий малакаларни баҳолаш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 911 та малака стандарти жорий этилди, 200 дан ортиқ касблар мажбурий сертификатланади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.