«Газпром нефть» Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари қуришни режалаштирмоқда

O‘zbekiston

Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистонда ўз бренди остида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятларини ўрганмоқда.

Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди ТАСС компания раҳбари Александр Дюковга таяниб.

«Биз аллақачон Ўзбекистонда ишлаяпмиз, у ерга нефть ва нефть маҳсулотлари — бензин, дизель ёнилғиси, мойлаш ва битум материалларини етказиб берамиз. Ҳозир Ўзбекистонда яна бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, ўз бренди остида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятларини муҳокама қилмоқдамиз», — деди у.

Дюковнинг қўшимча қилишича, республика барқарор иқтисодий ўсишни намойиш этмоқда ва нефть маҳсулотлари истеъмолини оширмоқда.

«Газпром нефть» ҳам углеводородларни қидириш ва қазиб олишда Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.