UzAuto янгиланган Chevrolet Cobalt Мidnight'ни тақдим этди

O‘zbekiston

UzAuto Motors тез орада Chevrolet Cobalt Midnight автомобилини ишлаб чиқариш бошланишини эълон қилди. Автомобиль қора ғилдиракли дисклар ва ёруғлик техникаси билан жиҳозланади.

Автомобиль шинавандаларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, тез орада Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги заводда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt Midnight концепцияси ишлаб чиқилди.

UzAuto Motors мутахассислари ички ва халқаро бозорларда харидорларнинг дидларини таҳлил қилиб, мижозларнинг ўз автомобилларини шахсийлаштиришга бўлган хоҳишини аниқладилар. Кузов ранги, салон безаги, ғилдиракларнинг ўзига хос дизайни ва бошқа элементлар автомобилни ҳақиқий ўзига хос қилиш имконини беради.

Ушбу истакларни инобатга олган ҳолда, Chevrolet Cobalt моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Chevrolet Cobalt Мidnight'нинг бошланғич версияси қоронғу чироқлар ва ғилдиракли дисклар каби хусусиятларни ўз ичига олади. Келгусида автомобиль интерьерини ҳам янгилаш режалаштирилган.

Chevrolet Cobalt Midnight 106 от кучига эга 1,5 литрли двигатель ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

Cobalt стандарт комплектатсиясига қўшимча равишда таклиф этилаётган ушбу модель яхшиланган ташқи хусусиятлари билан ажралиб туради

Mavzuga oid materiallar