TON компаниясининг Wallet платформасида Ўзбекистондаги офис директори лавозимига вакансия пайдо бўлди

O‘zbekiston

Telegram мессенжерига ўрнатилган Wallet крипто-ҳамёнлар платформаси Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилди. Тез орада мамлакат ҳудудида филиал очилиши кутилмоқда.

Wallet крипто-ҳамёнлар платформаси Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилди. Бу ҳақда унинг сайтида хабар берилган.

Директор офиснинг кундалик ишини бошқариши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва регуляторлар билан ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Унга маҳаллий ва халқаро меъёрларга, хусусан, криптовалюталар соҳасига риоя қилиш масъулияти юклатилади.

Номзод криптовалюта, финтеч ёки молиявий хизматлар соҳасида бошқарув тажрибасига эга бўлиши керак. Блокчейн технологиялари, рақамли активлар ва криптовалюта бозорлари динамикасини билишни намойиш этиш талаб этилади.

Ўзбекистонда ёки шунга ўхшаш қонунчиликка эга юрисдикцияларда регуляторлар билан ҳамкорлик қилиш тажрибаси мақсадга мувофиқдир. Молиявий технологиялар соҳасида ишлаган номзодларга устунлик берилади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.