«Док-1 Макс»дан зарар кўрган боланинг отаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёлғон маълумот беришда айблади

O‘zbekiston

«Док-1 Макс» сиропи билан заҳарлангандан сўнг ногирон бўлиб қолган боланинг отаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровни жабрланган болаларга ёрдам бериш ҳақида ёлғон маълумот беришда айблади.

Фото: Daryo.uz

Аввалроқ «Газета.uz» Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» сиропи туфайли ногирон бўлган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» берилишини маълум қилгани ҳақида ёзган эди.

2022 йил декабрь ойида беш ёшли ўғли Алибек Ўктамов «Док-1 Макс» дори воситасидан заҳарланган Феруз Нуритдинов соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров жамоатчиликка ёлғон маълумот берганини айтди.

Жабрланган боланинг отаси на вазир, на унинг ходимлари, на бирорта давлат шифохонасининг шифокорлари ўғлининг аҳволи билан бирор марта ҳам қизиқмаганини таъкидлади.

«Улар бизга қандай ёрдам беришади? Улар менинг уйимнинг эшиги қайси томонга очилишини билмай туриб, ногирон бўлиб қолган болаларни даволаяпмиз, уларга ёрдам беряпмиз, деб айтишдан уялмайдими? Министрдан сўранг-чи, у дори-дармон эмас, лоақал шприц берганмиди? Вазир ёлғон гапираётган бўлса, қўл остидагилардан нима кутиш керак?», — дея сўради Феруз Нуритдинов.

Унинг сўзларига кўра, вазирнинг баёнотидан сўнг жабрланган болаларнинг кўплаб ота-оналари у билан учрашмоқчи.

Эркак, шунингдек, ўғлини даволаш учун уйини сотиб, қариндошларидан қарз олиб, катта маблағ сарфлаганини таъкидлади. Шунга қарамай, унинг ўғли гапира олмайди ва юра олмайди.

Mavzuga oid materiallar