Давлат хизматлари марказларида Face-ID тизими жорий этилди

O‘zbekiston

Ўзбекистондаги барча давлат хизматлари марказларида Face-ID тизими жорий этилди. Энди фуқароларга ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас, сиз яқинлашган заҳоти марказ ходимлари сиз ҳақингизда маълумот олади.

Фото: кадр из видео / пресс-служба Минюста

Адлия вазирлиги томонидан барча давлат хизматлари марказларида юзни таниш (Face-ID) воситасида шахсни автоматик идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Энди фуқароларга ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас. Юзни сканерлаш орқали улар ҳақидаги барча керакли маълумотлар автоматик тарзда аниқланади.

Адлия вазирлиги янги технологиялар пайдо бўлиши билан давлат хизматларидан фойдаланиш анча қулай ва тезлашганини мамнуният билан қайд этади.

Mavzuga oid materiallar