Марказий Осиёдаги ёш иқтисодчилар XXI аср иқтисодиётига тайёрми?
Биз иқтисодчи деганда одатда фақат даромад топиш, маблағларни ҳисоблаш, рақобат ёки нархлар билан боғлиқ турли фикр ва назарияларни олдга сурувчи касбни кўз олдимизга келтирамиз. Аммо, иқтисодчилар ҳақида кенг шаклланган ушбу қараш амалда қанчалик тўғри ва бугунги кунимизга қанчалик мос?