Coca-Cola ичимликларида олти турдаги пластмасса топилди
Agir pour lʼEnvironnement ассоциацияси Coca-Cola ва Schweppes ичимликларида олти турдаги пластмасса борлигини аниқлади. Олимлар ичимликларни 1, 10 ва 20 марта очгандан сўнг ундаги микропластик заррачалар миқдорини ўлчаган. Натижада баклажкалар қопқоғи қанчалик кўп очилса, газли ичимликка шунчалик кўп микропластик заррачалар тушган.