Mavzuga oid materiallar: муҳожирлар

2025 йилда Ўзбекистоннинг 200 мингдан ортиқ фуқароси иқтисодий ривожланган мамлакатларда ишга жойлашади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти ҳукуматга меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланишни топширди. 2025 йилда 21 та иқтисодий ривожланган давлатда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган.

«Қафасдаги ҳаёт»: Туркманистон хориждаги фуқароларининг ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда

Dunyo

Туркманистон ҳукумати хориждаги фуқароларига дипломатик ваколатхоналар орқали чет эл паспортларини бериш ва алмаштиришни рад этиб, уларни Туркманистонга қайтишга мажбур қилмоқда. Бунинг оқибатида фуқаролар ўзлари бўлган мамлакатда қонуний мақомини, иш, уй-жой, тиббиёт ва таълим олиш имкониятларини йўқотади.

Ноқонуний миграцияни ташкил этиш Россияда ўта оғир жиноятга айланди

O‘zbekiston

Россия парламентининг қуйи палатаси — Давлат думаси ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Энди бу ҳуқуқбузарлик ўта оғир жиноят ҳисобланади.

Бир йилда Россиядан икки миллиондан ортиқ муҳожир чиқиб кетди

O‘zbekiston

Бир йил мобайнида Россиядан икки миллиондан зиёд муҳожир чиқиб кетди. Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида март ойида содир этилган террористик ҳужумдан сўнг мамлакатдан депортация қилинганлар сони 50 фоиздан кўпроққа ошди.

Ўзбекистонликларнинг учдан бир қисми чет элга ишлашга боришга тайёр

O‘zbekiston

Ўзбекистонликларнинг учдан бир қисми иш таклифини олгач, чет элга кетишга тайёр. Кўчиб ўтишнинг асосий сабаблари иқтисодий омиллар, янги тажриба орттириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга интилишдир.

Россияда хорижликлар учун кириш қоидалари янгиланади

O‘zbekiston

Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Россияда тажриба лойиҳаси доирасида янги қоидалар жорий этилади, унга кўра чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг биометрик маълумотларини тақдим этишлари шарт. Янги қоидалар Беларус фуқароларига тегишли бўлмайди.

Йил бошидан бери Россияда имтиҳонлардан ўта олмаган муҳожирлар сони 10 баравар ошди

O‘zbekiston

2024 йилнинг дастлабки беш ойида Россияда ишлаш ёки яшаш учун рухсатнома олиш учун имтиҳонлардан ўта олмаган муҳожирлар сони ўн баробар ошди. Таълим ва фан вазирлиги буни назоратни кучайтирилгани билан изоҳлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.