Ўзбекистон бўйлаб электр таъминоти чекланди
Ўзбекистонда тармоқдаги тақчиллик туфайли электр энергиясини етказиб беришда чекловлар жорий этилмоқда. Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг пасайишига Бухоро вилоятидаги электр узатиш линияларида рўй берган авария сабаб бўлди, бу эса ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳам таъсир кўрсатди.
Бу ҳақда 1 ф8эврал куни бўлиб ўтган брифингда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.
Республика истеъмолчиларига 225,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 151,6 млн кубометрни ташкил қилди, деб таъкидланади хабарда.
«Газета.uz» вазирлик матбуот хизматига таяниб ёзганидек, обуначиларга таъсирни камайтириш мақсадида аввало иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатмаётган корхоналар тармоқдан узилади. Бироқ, чекловлар 50 минг абонентга тегишли.
Вазирлик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига Бухоро вилоятидаги электр узатиш линияларида рўй берган авария сабаб «Газли» ва «Учқир» станцияларида 10 та газ насос агрегати ишининг тўхтаб қолиши сабаб бўлган. Бу газ қувурларида газ босимининг пасайишига олиб келди. Натижада барча ёқилғи қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилди. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланиши режалаштирилган.

«Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди. Шунга қарамай, кеча электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди», — деди у.