Тошкентда давлат цирки биноси таъмирланади

O‘zbekiston

Президент Республика Маънавият ва маърифат кенгаши мажлисида Тошкент давлат цирки фаолиятини такомиллаштириш масаласини кўтарди.

Шавкат Мирзиёев 9 январь куни савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Республика Маънавият ва маърифат кенгаши мажлисида Тошкент давлат цирки фаолиятини такомиллаштириш масаласини кўтарди. Тақдимотда ушбу маданият даргоҳини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини барпо этиш режалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.