Тошкентдаги автомобиль йўлида «Жигули» тўлиқ ёниб кетди
10 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги автомобиль йўлида «ВАЗ-2107» русумли машина ёниб кетди. Қурбонлар йўқ.
10 январь куни Тошкент шаҳрида «ВАЗ-2107» русумли автомашина йўлда ёниб кетди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Ҳодиса соат 09:46 да Шайхонтоҳур тумани «Ўқчи» маҳалласининг «Ботир Зокиров» кўчасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, «ВАЗ-2107»даги ёнғин электр симларида қисқа туташув оқибатида юзага келган. Ўт ўчирувчилар муаммони тезда бартараф этган, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.