Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги экстремистик каналлар рўйхати янгиланди

O‘zbekiston

Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган материаллар рўйхатини эълон қилди. Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Дин ишлари бўйича қўмита рўйхатга киритилган сайт ва каналлар материалларини тарқатмасликка, шунингдек, «Ёқди» (Like) тугмасини босмасликка чақирди.

Рўйхатда 150 га яқин Facebook саҳифалар, 400 га яқин Telegram каналлар, 10 дан ортиқ Instagram саҳифалар, шунингдек, YouTube, OK.ru, TikTokʼда ўнлаб саҳифалар ва аудио, видео, матн форматидаги веб-сайтлар ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари киритилган.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тақиқланган мазмундаги манбалар Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда аниқланган.

«Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга кўра, ушбу материалларни намойиш этиш, тарқатиш ва сақлаш тақиқланади, улардан фойдаланиш чекланган бўлиши керак.

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш қилиш Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.