ТОШКEНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 3° совуқ—2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Булутли, аммо ёғингарчиликсиз
13 январь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 13-15° илиқ бўлади.