Еврокенгаш Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр

O‘zbekiston

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов билан учрашувда республиканинг Марказий Осиёдаги конструктив сиёсати ҳақида ижобий фикр билдирди.

Учрашув Брюсселда бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мишель ва Комилов, шунингдек, Тошкент ҳамда Брюссель барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йилнинг кузида ўрнатилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.