Дарёлар ўзанидан қум шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда

O‘zbekiston

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг ёзишича, Ўзбекистонда 6 та йирик дарё, жумладан, Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий этилмоқда.

Республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материалларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу масалага Экология вазирининг ташаббуси билан ўтган йилнинг баҳоридан киришилганди. Тинимсиз изланиш, ҳаракат ва курашлар натижасида ниҳоят ушбу масала президент ҳужжати сифатида қабул қилинган.
Она табиат инъом этган оби ҳаёт манбаи — дарёлардан тайёр шағални қазиб олиш билан шуғулланиб келган тадбиркорлар ниҳоят табиат билан ҳисоблашишадиган бўлди. Бу ҳам назаримизда экологияни муҳофаза қилиш йўлида янги амалий қадам бўлади, — деб ёзади Кушербаев.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.