Тошкентда блогер туҳматда айбланди: у 17 млн сўм тўлайди

O‘zbekiston

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида туҳмат моддаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. Блогер тадбиркорнинг ўз жонига қасд қилишида бир неча кишини айблаганди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида туҳмат билан боғлиқ жиноят иши бўйича якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. Аниқланишича, ўтган йили таниқли блогер андижонлик тадбиркорнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ вазиятни ёритган.

Ишбилармоннинг қариндошлари билан суҳбатлашган блогер маълумотни текширмасдан YouTube платформасида эълон қилган, унда тадбиркор ўз жонига қасд қилишида бизнес шериклари айбланганди. Қайд этилишича, блогер қилган жиноятига пушаймон бўлган ва хатосини тан олган.

Суд ҳукмига кўра, йигит Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (Туҳмат) билан айбдор деб топилган. Унга БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Бундан ташқари, унга 1 йил давомида блог юритиш тақиқланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.