Туркия компанияси Сирдарёда йирик иссиқхона қуради
Туркиянинг Minessi A.S. компанияси Мирзаободда йирик иссиқхона мажмуаси қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $500 млнга баҳоланмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Туркиянинг Minessi A.S. компанияси бошқарув раиси Ясин Капланни қабул қилди. Учрашувда Мирзаобод туманида сув ва энергия тежовчи технологияларга асосланган замонавий иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таклиф этилаётган лойиҳа у ягона тизимга уланган 4 та блокдан иборат бўлади. Сабзавотлар, қулупнай, гул ва гул кўчатлари, мева ва мевали дарахт кўчатлари алоҳида-алоҳида блокларда етиштирилади.
Ҳар бир блокда маҳсулотларга ишлов бериш, саралаш ва қадоқлаш учун ёпиқ майдонлар ташкил қилинади. Шунингдек, қадоқлаш учун зарур бўладиган гофракартон ва пластик идишларни ҳам шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Умумий қиймати $500 млн бўлган мажмуада 750 та доимий иш ўрни яратилади.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланилса, кейинчалик 10 МВт қувватга эга электр станцияси қурилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, иситиш учун геотермал энергия манбаларидан фойдаланиш имконияти бўйича тадқиқотлар олиб борилади.
Маҳсулотлар асосан БАА ва Саудия Арабистони давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари лойиҳа учун ҳудудда барча шарт-шароитлар мавжудлиги ва ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.