Давлат раҳбари инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш бўйича топшириқ берди:
- туризм намойиши объектлари инфратузилмаси, биринчи навбатда маданий мерос объектлари, зиёрат объектлари, музейлар, театрлар ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш;
- туризм соҳаси субъектлари, шу жумладан, туроператор ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга саёҳат давомида ҳамроҳлик қилувчи фуқароларни рағбатлантириш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз туризмни амалга оширишлари учун яратилган имкониятларни тизимли ҳамда фаол тарғибот кампанияларини ташкил этиш орқали улар хабардорлигини ошириш;
- замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда туризм намойиши объектларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш.
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб:
- маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун давлат буджетидан ажратиладиган маблағларнинг 2 фоизи ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларига ҳар қандай шикаст етказишнинг олдини олган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ўрнатишга йўналтирилмоқда;
- Темир йўл ва жамоат транспортида, шунингдек, барча аэропортлар, вокзаллар ва автовокзалларда уларга тегишли бўлган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан шароитлар яратилиб, ногиронлар учун махсус кўтариш пандуслари, қулай зинапоялар тутқичлари ўрнатилмоқда.
Шунингдек, Мирзиёев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар тўсиқсиз туризмни янада ривожлантириш бўйича тегишли стандартларни ишлаб чиқиш вазифасини топширди.
Улар қуйидаги ишларни амалга ошириши керак:
- Юқори тоифали меҳмонхоналарда ногиронлар учун аравачалар ва таёқчаларнинг мавжудлигини текшириш;
- меҳмонхоналар, туристик марказлар ва мажмуалар, уйлар ва дам олиш масканлари, панционатлар, мотеллар, санаторийлар ва бошқа туристик объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш;
- рўйхатдан ўтиш тоифаси бўлган меҳмонхоналарга киришда аудио ва матнли материаллар билан таъминлаш;
- бошқа турдаги қулайликлар яратиш талабларини жорий этиш.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар «Ижтимоий хизмат» платформасини ишга тушириб, у орқали онлайн чипта сотиб олиш имкониятини тақдим этади.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов зиммасига юкланди.