Ўзбекистонда зилзила кучи сезилди

O‘zbekiston

Қирғизистоннинг Хитой билан чегарасида зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкентгача етиб борди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 22.01.2024 йил, Тошкент вақти билан 23:08 да Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 79,51 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 862 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Андижон вилояти: 3-4 балл, 602 км,
Фарғона вилояти: 3-4 балл, 656 км,
Наманган вилояти: 3-4 балл, 657 км,
Тошкент шаҳри: 3 балл, 862 км.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.