Қатар компанияси ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда
Қатарнинг Elegancia Healthcare тиббий хизмат кўрсатиш компанияси ўзбекистонлик мутахассисларни ишга олишни режалаштирмоқда. Клиникаларда ишлаш учун инглиз тилини биладиган малакали шифокор ва ҳамширалар қидирилмоқда.
Компания раҳбарияти Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан музокаралар ўтказди. Тиббиёт соҳаси мутахассисларини ишга жалб қилиш мулоқотнинг асосий қисмига айланди.
Қатар томони биринчи босқичда 50 нафар ходимни суҳбат асосида ишга қабул қилишга, кейинчалик яна 20 кишини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар иш фаолиятини бошлашдан олдин Қатар шифохоналарида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув-амалий курсларда малака оширишлари таъкидланди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Elegancia Healthcare компанияси ўртасида мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишув имзолашга келишиб олинди, — дейилади хабарда.
Бир неча кун аввал Power International Holding холдингига кирувчи компания ўзбекистонлик дипломатлар билан Тошкентда кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳасини муҳокама қилган эди. Шу билан бирга, республика мутахассисларини Қатарга ишга жойлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.