Навоийда ота қизи учун буйрагини берди

O‘zbekiston

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий шаҳри филиалида мураккаб жарроҳлик амалиёти — буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Бемор ва донорнинг аҳволи яхши.

Маълум қилинишича, асли Қизилтепа туманидан бўлган фуқаро Ж.Р. узоқ йиллар давомида буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келган. Сўнгги пайтларда унинг аҳволи ёмонлашди, шу сабабли шифохонага сўнгги ташрифда мутахассислар охирги чора сифатида трансплантация қилишни тавсия қилди.

Тиббий текширувлар натижасида фақат ота донор бўлиши мумкинлиги маълум бўлди. Эркак ҳеч иккиланмай буйрагини фарзандига беришга қарор қилди. Тайёргарликдан сўнг тегишли трансплантация амалга оширилди.

Қайд этилишича, операция 4 соатдан ортиқ давом этган. Уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази жарроҳлари ва вилоят филиали жарроҳлари амалга оширди.

Операция муваффақиятли якунланди. Ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи яхши.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.