Тошкент метрополитени йўловчилари сони 19 фоизга ошди

O‘zbekiston

2023 йилда Тошкент метрополитенидан кунига 450 мингга яқин одам фойдаланган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда метро хизматидан кунига ўртача 445,9 минг йўловчи фойдаланган. Бу 2022 йилга нисбатан 19 фоизга кўпдир.

Бугунги кунда Тошкент метрополитени тармоғи 48 та бекатни ўз ичига олади. 2040 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига кўра, унга яна иккита янги йўналиш қўшилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.