Маълумотларга кўра, бир-бирига қариндош бўлган 35 ёшли Б.Р. ва 44 ёшли Т.Ю. фирибгарлик йўли билан пул ишлаш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, ҳеч қандай диний таълимга эга бўлмасдан инсонларга кириб қолган жинларни чиқарамиз деб бошқаларни ишонтириш орқали фирибгарлик билан шуғулланиб келган.
2023 йил 6 июлдан 20 июлгача бўлган даврда сохта табиблар оққўрғонлик 42 ёшли аёлнинг уйига жин кириб қолганини айтиб, жинни чиқариш учун 1 млн сўм талаб қилган. Эркаклар диний билимга эга бўлмаган ҳолда Қуръон оятларини ўқиб, аёлни болға, темир занжир ва қозиқлар билан урган.
Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳатлари олган аёл 20 июль куни ўз хонадонида вафот этган.
Суд жараёнида эркаклар ўз айбига иқрор бўлган. Суд ҳолатни ўрганиб чиқиб, Жиноят Кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), бундан ташқари фирибгарлик ва эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш моддалари билан айбли деб топган. Б.Р.га нисбатан 2 йиллик аҳлоқ тузатиш ишлари ва 3 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси, Т.Ю.га нисбатан эса 2 йиллик аҳлоқ тузатиш ишлари ва 2 ярим йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент вилоятида маросим пайтида аёлни ўлдириб қўйган «муллалар»га ҳукм ўқилди
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида «жин чиқариш» маросими пайтида аёлни ўлдириб қўйган икки «мулла»га ҳукм ўқилди.