Бош прокуратура Асака вилояти прокурори ўринбосарининг ҳибсга олинганини рад этди

O‘zbekiston

Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушгани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар қилди БП.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги хабарларга жавобан маълум қилди.

Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланган.

У фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.