Мирзиёев Хитойда: биринчи учрашув бош вазир билан бўлди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифини ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади.

Халқ йиғинлари уйида ўтган учрашувда кўп қиррали амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йилда товар айирбошлаш 50 %га ошиб, рекорд кўрсаткич — $14 млрдга етди. Бу кўрсаткични, шу жумладан юқори сифатли саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига $20 млрдга етказиш учун салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми $14 млрддан ошди.

Инфратузилмани модернизация қилиш, саноат кооперациясини, қишлоқ хўжалигида технологиялар трансферини кенгайтириш ва «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича алоҳида ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойда шу кунларда таълим форуми ва Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилаётгани қайд этилди. Томонлар авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Якунда президент ХХР давлат кенгаши бош вазирини ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.