Маълум қилинишича, мониторинг ўтказишдан мақсад Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани, шунингдек, юқоридаги ҳудудларда атмосфера ҳавосини сезиларли ёмонлашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган турли мурожаатлар юзасидан экологик мониторинг ўтказишдан иборат.
Таъкидланишича, кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Охирги беш йилда иқтисодиётда кўмир истеъмолининг ўсиш суръати 22 %дан ошди. Агар 2018 йилда 6,8 млн тонна кўмир ишлатилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 8,3 млн тоннадан ортди.
Мониторинг давомида иссиқхоналарда фойдаланилаётган ёқилғи турлари, ёқиш қурилмаларининг ҳолати тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Шунингдек, иссиқхоналарга берилган давлат экологик экспертизасининг хулосаларида белгиланган меъёрларга риоя этилгани ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, иссиқхоналарда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий ташланма манбалардан ҳосил бўладиган ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари ўрнатилгани ҳам текширилмоқда.
Ҳар бир иссиқхонага қонуний тартибда фаолият кўрсатиш лозимлиги, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилмоқда.
Мониторинг 31 январгач давом этади.
