Учта модда билан судланган Андижон тумани собиқ ҳокимининг жазоси енгиллаштирилди
Андижон туманининг собиқ ҳокими 2022 йилда ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган. Туман суди Эгамбердиевни учта моддада айбдор деб топганди. 2024 йил 18 январда у жазони енгиллаштиришни сўради. Шундан сўнг шартли равишда озод қилинди.
Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, деб хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.
Марҳамат туман судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳукмига мувофиқ Абдужаббор Эгамбердиев Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми ва 229-4–моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
18 январ, пайшанба куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг ажрими билан А.Эгамбердиевнинг аризаси қаноатлантирилиб, у фақатгина ўталмай қолган 1 йил 3 ой 16 кун жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.
Шу орқали Олий суд собиқ ҳокимнинг оқлангани ҳақида хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил сентябрда Абдужаббор Эгамбердиевни давлат хизматчисининг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятига риоя қилмаслик, қабулларда фуқароларга ҳурматсизлик ва бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими лавозимидан озод қилган эди.