Гуандун — Хитойнинг энг ривожланган ҳудудларидан бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини шакллантиради ва бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилади. Музофот Ўзбекистон ҳудудларининг энг йирик иқтисодий шеригидир.
Учрашувда музофот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу жумладан Гуандуннинг етакчи компаниялари учун мамлакатимиз ҳудудларида ихтисослаштирилган юқори технологик парклар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон музофот ҳудудида жойлашган «Huawei», «BYD», «ZTE» ва бошқа илғор компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.
Гуманитар алоқалар ва ишбилармонлик алмашинувларини фаоллаштириш мақсадида ИТ таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистондан Хитойнинг Гуандун провинциясига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан учрашди.