Қашқадарё вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Huawei, Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.
Жорий йилнинг 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилаётган инновацион лойиҳада 120 нафар ходим иш билан таъминланади.
Ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака ошириши режалаштирилмоқда.
