Урганчда цемент қоплари ичида 10 кг гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

O‘zbekiston

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан божхоначилар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида юк машинаси тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилди. Унинг ичидан цемент қопларига яширилган 10 кг опий топилган.

Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро аввал ҳам наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун уч марта судланган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида ҳуқуқбузар юк машинасини ижарага олиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида 9 килограмм 754 грамм опийни яшириб олиб ўтаётгани аниқланган. Наркодилер ушбу юкни Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (Контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.