Кетчуп қайнатилаётган қозон икки ишчининг устига ағдарилди

O‘zbekiston

Тошкентдаги корхоналардан бири кетчуп қайнаётган қозон ишчиларнинг устига тушиб кетди. Ишчилардан бири куйиш оқибатида вафот этган, иккинчиси эса касалхонага ётқизилган.

Воқеа 23 январь куни пойтахтнинг Сергели тумани «Қўшқўрғон» маҳалласидаги корхонада содир бўлган. Бу ҳақда «Миллар» телекўрсатувида айтилади.

Хабарларга кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида ичида қайнаётган томат пастаси бўлган қозон икки ишчи устига ағдарилиб кетган.

Оқибатда бир киши жиддий куйиш жароҳатлари олиб, вафот этган. Шифокорлар иккинчи ишчининг соғлиғини оғир деб баҳоламоқда. У шифокорлар назорати остида.

Қайнаётган томат пастаси солинган қозон нима сабабдан ағдарилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.