Сифатсиз маҳсулотлар савдосига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида жиноий тил бириктириб, таниқли бренд ниқоби остида сифатсиз ун сотган бир неча шахслар аниқланди. Уларнинг дўконидан 164 қоп яроқсиз ун ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бухорода жиноятчилар сифатсиз унни бировнинг бренди остида сотгани аниқланди
Бухоро вилоятида жиноятчилар таниқли бренд ниқоби остида сифатсиз ун сотиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 164 қоп унни расмийлаштириб олди.