Иккиламчи бозорда уй-жой нархининг энг юқори ўсиши уч ҳудудда қайд этилди

O‘zbekiston

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда кўчмас мулк бозоридаги ўзгаришлар шарҳини эълон қилди. Ўтган йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм — 30,1%, Тошкент — 28,9% ва Бухоро вилоятларида — 24,5% қайд этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда кўчмас мулк бозоридаги ўзгаришлар шарҳини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилда кўчмас мулк бозори яхши натижаларни кўрсатди — битимлар ҳажми ошди, уй-жой ижараси нархи пасайди, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошди. Йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилги 257 мингта шартномаларнинг умумий кўрсаткичларидан ошди.

Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди, бу ўсиш бўйича барча ҳудудларни ортда қолдириб, Қашқадарё вилоятидан кейин иккинчи ўринда, мос равишда 16,8% ва 17,1% ни ташкил этди.

2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Умуман олганда бир йил ичида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2% га пасайди ва ҳар кв/м учун 9,2 долларни ташкил этди. Бир йил олдин бир кв/м учун пойтахтда ижара нархи 34,6% га ошган эди.

Иккиламчи уй-жой бозорида нарх параметрлари сезиларли даражада ўзгарди. Йил давомида иккиламчи бозор 17,5 фоизга ўсди. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик ўсиш 1,8% ни, иккинчисида эса 1% ни ташкил этди.

Ўтган йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм – 30,1%, Тошкент – 28,9% ва Бухоро вилоятларида - 24,5% қайд этилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.