Коррупция, бюрократия ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига барҳам бериш керак — Мирзиёев ҳудудларда фармацевтика ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоятлар ҳокимлари ҳузурида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти ҳам муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳали бирорта ҳудудда ушбу кенгашлар амалий ишларни бошламагани қайд этилди.
Маҳаллий дориларни рўйхатга олиш жараёнида бюрократик тўсиқларни тугатиш, соҳада коррупция ва ноқонуний дори айланмасига қарши курашиш зарурлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Яқинда фармацевтика соҳасида қабул қилинган 1,9 миллиард долларлик лойиҳалар дастури бўйича амалий ишларни тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.,