Бугун, 29 январь куни соат 10:20 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорча» довонида кучли қор ёғаётганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
“Тахтақорча" довонининг қайта очилиши бўйича ФВВ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонидаги А-373 автомобиль йўли ҳам қор остида қолганди. У ерда махсус техника тун бўйи ишлаб, йўлни қордан тозалаган.
«Тахтақорача» довони йўли вақтинча ёпилди
Cоат 10:20 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорча» довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.