ТОШКEНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушади. Шамол
ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Бироз қор ёғади: 31 январь кунги об-ҳаво маълумоти
31 январь куни Тошкентда бироз қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.