Экология вазири Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши сабабларини санади
30 январь куни Ўзбекистон Олий Мажлисида экология вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этган парламент эшитуви бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши сабаблари ва кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳри атмосфераси ифлосланишига сабаб бўлаётган ҳолатларни келтириб ўтди. Хусусан, антропоген омиллар — шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилишларнинг жадал амалга оширилаётгани, қурилишлар сабабли мораторий эълон қилинганига қарамасдан дарахтларнинг кесилиши, «Евро 4» экологик стандарти талабларига жавоб бермайдиган (АИ-80) ёқилғидан фойдаланаётган машиналарнинг меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқараётганлиги атмосферанинг ифлосланишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Вазир, шунингдек, 2019 йилда 3,9 млн тонна, 2022 йилда 5,3 млн тонна, 2023 йилда эса 6,7 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилгани, бу ҳам атмосфера ҳавосига катта зарар келтирганлигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, вазир экологияни яхшилаш борасида қилинган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан:
Вазир цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилишни ҳам таклиф қилди. Айрим цемент заводлари экотуризмни ривожлантириш мумкин бўлган тоғли ҳудудларда қурилган, дейди у. Бу корхоналарнинг мавжудлиги саломатлик ва табиатга зарар келтиради.
Ҳисоботдан сўнг вазир депутатларнинг экологик ҳолатга доир саволларига жавоб қайтарди.
Тошкент шаҳрида 2022 йилда 715 минг автотранспорт воситаси ҳаракатланган ва натижада атмосфера ҳавосига 403,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланган. 2023 йилда эса пойтахтда ҳаракатланган автотранспорт воситалари сони 8 фоизга ортиб, 775 мингтани ташкил этган. Натижада атмосфера ҳавосига 435,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланган, — деди Азиз Абдуҳакимов.
Вазир, шунингдек, 2019 йилда 3,9 млн тонна, 2022 йилда 5,3 млн тонна, 2023 йилда эса 6,7 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилгани, бу ҳам атмосфера ҳавосига катта зарар келтирганлигини айтиб ўтди.
10 тонна кўмир ёқилғиси ёқилганида атмосфера ҳавосига 220 кг қурум, 360 кг олтингугурд ИИ оксиди, 64 кг углерод оксиди, 16 кг азот II оксиди ва 2 тонна кул чиқиндиси чиқарилади. Бу рақамларнинг ўзиёқ кўмирнинг зарари қанчалик катта эканлигини кўрсатиб турибди, — деди вазир.
Бундан ташқари, вазир экологияни яхшилаш борасида қилинган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан:
- 2022 йил 1 январдан «Евро-4» экологик талабларига жавоб бермайдиган бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган транспорт воситаларини олиб кириш тақиқланди;
- охирги икки йилда 3 150 км темир йўл участкалари электрлаштирилиб, тепловозлар ўрнига электровозлардан фойдаланиш йўлга қўйилди;
- «Тоза ҳаво» ойлиги давомида 2023 йилда 319 мингта автотранспорт воситалари назоратдан ўтказилиб, меъёрларга жавоб бермайдиган 8 минг 600 та транспорт воситасидан фойдаланиш вақтинчалик тақиқланди;
- 2023 йилда 147 та саноат корхонасидаги чанг-газларни тутиб қолувчи 716 та ускуна модернизация қилиниб, атмосфера ҳавосига 10 минг тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар ташланишининг олди олинди;
- «Замин» халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли зарраларни ўлчовчи Япониянинг «Ҳориба» русумли 2 та автоматик станцияси ўрнатилди;
- «Яшил макон» доирасида 416 млн тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилди;
- 588 гектар «яшил боғлар», 662 гектар «яшил жамоат парклари», Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами 40 км масофада «яшил белбоғ»лар барпо этилди;
- Ўтган йилнинг куз мавсумида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган 189 та саноат корхонаси атрофида 2 миллион 300 минг туп кўчатлар экилиб, «яшил белбоғ»лар ташкил қилинди.