2024 йил январь ойи учун инфляция даражаси маълум қилинди
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,6% га тушди. Сўнгги марта бундай паст инфляция кўрсаткичи 2016 йил август ойида қайд этилган.
2024 йилнинг январь ойида истеъмол секторидаги нархлар ўртача 0,6% га кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, йилнинг илк ойида озиқ-овқатлар 0,7% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, пуллик хизматлар 0,9 фоизга қимматлашган.
2023 йилнинг январига нисбатан таққослаганда, ўтган 1 йилда озиқ-овқатлар нархи 9,3% га, ноозиқ-овқатлар нархи 7,5% га, хизматлар нархи 8,9% га ошган.
Қайд этилишича, 2024 йил январь ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан сут (+0,5%) ва тухум (+2,5%) қимматлашган. Суякли мол гўшти (–0,2%), қўй гўшти (–0,2%), гуруч (–0,4%), буғдой уни (–1,8%), кунгабоқар ёғи (–0,9%), шакар (–0,3%) эса арзонлашган.
Мева-сабзавот маҳсулотларидан бақлажон (+52,6%), булғор қалампири (+49,5%), банан (+18,9%), саримсоқ (+14,5%), помидор (+110,4%), пиёз (+3,8%) ва картошка (+3,1%) нархларида ўсиш кузатилган.
Лавлаги (–1,6%), сабзи (–1,9%), анор (–2,1%), лимон (–4,6%), карам (–4,8) ва бодринг (–11,4%) нархлари пасайган.
Бензин 3,4 фоизга (йиллик +23,3%), пропан 4,8 фоизга (йиллик +34,3%) қимматлашган, метан нархида ўзгариш бўлмаган (йиллик ўсиш +22,4%).
Йиллик инфляция 2023 йилнинг ноябрида 8,8 фоизга тушиб, бу кўрсаткич 2023 йил якунида ҳам сақланиб қолган ва бу – 2016 йил августидан кейинги давр учун энг паст кўрсаткич бўлганди.