Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

«Янгиобод» маҳалласида экологлар, прокуратура ва Миллий гвардия ходимлари томонидан рейд ўтказилди. Маълум бўлишича, у ерда тегишли рухсатномасиз олтита чинор кесилган.

Табиатга етказилган зарар 317 миллион сўмни ташкил этади, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.