Бу ҳақдаги қарорни кенгаш раиси, Ал-Азҳар имом-хатиби, доктор Аҳмад Ат-Тоййиб қабул қилди.
Ўзининг бой тарихи, ранг-баранг мероси ва чуқур интеллектуал, маданий ва диний таъсирга эга бўлган мероси билан Марказий Осиёда Мусулмон оқсоқоллар кенгашининг роли ва фаолиятини ошириш мақсадида шайх Нуриддин Холиқназаров билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутяпмиз, — деди кенгаш бош котиби Муҳаммад Абдулсалом.
Шунингдек, котиб бу ҳамкорлик, динлараро мулоқот, бағрикенглик, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш ҳамда ўзаро ҳурматни ривожлантиришга қаратилганини қўшимча қилди.
Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир.
Кенгаш мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, ўзаро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби чин инсоний қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат.