7 февраль, чоршанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида 8-9 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 8 февралда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 7-8 февраль кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
6-8 февраль кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.
5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5о илиқ, кундуз кунлари 7-12° илиқ, баъзи жойларда 15о илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари 2-7° илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17° илиққача аста-секин кўтарилади.
Пойтахтда:
Душанба ва сешанба ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3° илиқ, бугун кундузи 9-11° илиқ, эртага 13-15° илиқ бўлади.
7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат 7-9 февралда кечалари 3-6° илиқ, кундузи 7 февралда 7-9° илиқ бўлади, 8-9 февралда 15-17° илиққача аста-секин кўтарилади.
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво исийди
Душанба ва сешанба Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага кечга томон баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.