Апрель ойида нималар қимматлашиши мумкин?

O‘zbekiston

Солиқ қўмитаси 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинишини маълум қилди.

Эндиликда қўшилган қиймат солиғи тиббий хизматлар ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария маҳсулотларини сотиш айланмасига қўшилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича олиб кириладиган дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббиёт ва ветеринария буюмлари, шунингдек, хомашё республика ҳудудига олиб кирилаётганда ҚҚС бекор қилинади.

Бу, шунингдек, аҳолига сув таъминоти, канализация, санитария-тозалаш, иссиқлик таъминоти хизматларини сотиш бўйича айланмаларни ўз ичига олади.

Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланма ноль ставкада ҚҚС белгиланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.