Kun.uz: «Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев ҳибсга олинди
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раиси ва айни пайтда Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Жўраев ҳибсга олинган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Kun.uz икки мустақил манбасига таяниб хабар берди.
Мулозимнинг телефон рақами мавжуд эмас, Транспорт вазирлиги матбуот хизмати эса саволга жавоб бермаяпти.
Тошкент ҳокимлиги ахборот хизмати эса вазиятдан хабардор эмаслигини билдирди. Аммо Kun.uzʼнинг бошқа расмий манбаси Жўраев ҳибсга олингани ва унинг иши тергов қилинаётганини тасдиқлади.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот котиби Муслима Обидованинг таҳририятга маълум қилишича, Анвар Жўраев Транспорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан кетган, ҳозирда унинг ўрнида бошқарма бошлиғи ўринбосари Оллоёр Норбўтаев ишламоқда.